Карпович "Навбаҳор"ни тарк этди
- 21-июл 2025, 23:09
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, айни пайтда юртимизда давралар оралиғидаги танаффус ва ёзги трансфер пайти.
Шу боис барча жамоалар таркибида ўзгаришлар юз бериши табиий. Албатта, “Навбаҳор” ҳам бундан мустасно эмас.
“Лочинлар” сафини ўзаро келишув асосида беларуслик 31 ёшли тажрибали ҳимоячи Сергей Карпович тарк этди. Бу хақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Карпович "Навбаҳор" таркибидаги барча ўйинларда жами 18 та учрашувда майдонга тушиб, 1500 дақиқа ҳаракат қилган ҳолда, 1 та голга ассистентлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ