"ЖЧ-2026": Пепенинг дубли Кот-д'Ивуарни плей-оффга олиб чиқди
- 26-июн, 03:03
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич ўйинлари давом этмоқда. "E" гуруҳининг 3-тур доирасида Кот-д'Ивуар ва Кюрасао терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Мазкур беллашувда ивуарликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ҳар икки голга Николас Пепе муаллифлик қилди ва жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.
Шу тариқа, Эмерс Фае шогирдлари 6 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўл олди.
Кюрасао терма жамоаси эса мундиални тарк этди. Бироқ дебютант жамоа тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, бир очко жамғаришга муваффақ бўлди.
Чемпионат мира
vs
Côte d'Ivoire won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ