"ЖЧ-2026": Мексика Эквадорни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди
- 1-июл, 09:00
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқич баҳслари давом этмоқда. Мазкур босқич доирасида мундиал мезбонларидан бири — Мексика ҳамда Эквадор терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб, 22-дақиқада Хулиан Киньонес чиройли гол уриб, ҳисобни очди. Орадан тўққиз дақиқа ўтиб эса Рауль Хименес жамоасининг устунлигини янада мустаҳкамлади. Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Шу тариқа, мексикаликлар Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига йўл олди. Энди улар Англия — Конго ДР жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.
Чемпионат мира
vs
Mexico won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ