Ислом Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлиши керак?

Ислом Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлиши керак?

  • 17-декабр 2025, 17:00
  • 0
  • MMA

Ярим ўрта вазн тоифасида (77 кг) UFC собиқ чемпиони Белал Муҳаммад россиялик Ислом Махачевнинг навбатдаги рақиби ким бўлиши кераклигини айтди.

"Менимча, Майкл Моралес чемпионлик имкониятига лойиқ. У Шон Брэдини енгди ва ҳозирга қадар ғалабали серия қайд этиб келмоқда. Яна нима керак?!" - деди Муҳаммад ўзининг You Tube каналида.

Маълумот учун, 2022 йил UFC да дебют қилган Моралес мазкур промоушенда жами еттита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб бўлди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ