IBA жаҳон чемпионати. Биринчи ярим финалчимиз номи маълум

IBA жаҳон чемпионати. Биринчи ярим финалчимиз номи маълум

  • 10-декабр 2025, 18:53
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг чорак финалида 11 нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олганди.

-54 кг да ҳамюртимиз Асилбек Жалилов ва Сербия вакили Артур Нагапетян тўқнашуви якунланди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда Жалилов 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлламансини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир спортчимиз Абдумалик Халоков ва озарбайжонлик Маҳаммадали Аширалиев қарама-қаршилиги кутиб турибди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ