Ҳожимат Эркинов терма жамоа йиғинига жалб этилди
- 18-март 2025, 12:04
- Karim Xudayqulov
- 1
- Футбол
“Ал-Ваҳда” клуби футболчиси Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жорий йиғинига жалб этилди.
Футболчи дастлаб тақдим этилган қайдномада йўқ эди. Бироқ бироз олдин ЎФА матбуот хизматида чиққан хабарга кўра, 23 ёшли вингер олдиндаги муҳим икки баҳс учун кенгайтирилган таркибга киритилди.
Эслатиб ўтамиз, жамоамизнинг бугунги машғулотлари ЖАР стадионида соат 20:30 да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ