“Фенербаҳче” топ клубдан осиёлик юлдузни қайтариб олмоқчи

“Фенербаҳче” топ клубдан осиёлик юлдузни қайтариб олмоқчи

Туркиянинг энг қудратли клубларидан ҳисобланган “Фенербаҳче” келаси мавсум олдидан ҳимоя чизиғини кучайтириш учун илк жиддий қадамни ташлади.

Клуб собиқ ҳимоячиси Ким Мин-Жэни “Бавария”дан ижарага қайтариш бўйича дастлабки музокараларни бошлаган.

Ёзги трансфер режалари доирасида “Фенербаҳче” ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашни асосий вазифа сифатида кўрмоқда. Шу сабаб клуб яхши таниш бўлган Ким Мин-Жэга эътибор қаратди.

Маълумотларга кўра, футболчининг агенти Оливейра Рита Истанбулга келиб, клуб расмийси Эртан Торуноғуллари билан учрашган. Бу эса музокаралар аллақачон бошланганини кўрсатади.

Учрашув давомида Ким Мин-Жэ “Бавария”да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани айтилган. Шу боис у жамоани тарк этиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Ҳозирча трансфер ижара асосида бўлиши кутилмоқда. 29 ёшли ҳимоячи “Фенербаҳче”га қайтишга қарши эмас. Бу орқали у яна формага кириб, мунтазам ўйнаш имкониятига эга бўлишни истамоқда.

Ким Мин-Жэ ушбу мавсумда барча турнирларда 31 та ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 1 ассист қайд этди.

Кореялик футболчи 2021-2022 йиллар давомида “Фенербаҳче” сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган ва мухлислар ёдида яхши таассурот қолдирган.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ