Давид Райя: "Жоан Гарсия "Барселона"нинг муваффақиятида муҳим рол ўйнамоқда"
- 29-март, 11:37
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Давид Райя "Арсенал" ҳамда Испания миллий терма жамоаси сафидаги дарвозабон сифатида Жоан Гарсиянинг ўйинига юқори баҳо берди.
"Жоан Гарсия жуда юқори даражани кўрсатмоқда. Агар у бўлмаганида, "Барселона" ҳозирги натижаларига эриша олмасди. У яхши инсон, бу эса жуда муҳим – ва ажойиб дарвозабон.
Агар терма жамоа мураббийи уни майдонга туширишга қарор қилса, биз унга бошиданоқ ёрдам берамиз", — деди Райя TV3’га берган интервьюсида.
Маълумот ўрнида, мазкур икки посбон Испания терма жамоасига биргаликда ҳаракат қилишади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ