
“CAFA Futsal Cup 2023”. Ўзбекистон терма жамоаси жавобсиз 4 та гол эвазига ғалаба қозонди!
- 30-июл 2023, 18:28
- 0
- Мини-футбол
“CAFA Futsal Cup 2023" мусобақаси доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши майдонга чиқди. Қизиқарли кечган баҳсда вакилларимиз йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўзбекистон 4:0 Қирғиз Республикаси.
Голлар: Ҳусниддин Нишонов 10', Абдулла Солиҳов 29', Суннатилла Жўраев 34', Илҳом Ҳамроев 40'.
Маълумот ўрнида, ушбу ўйин олдидан ҳамюртларимиз Эронга йирик 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ