
"Бунёдкор" сўнгги сониялардаги гол эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди
- 4-ноябр 2021, 20:17
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси 24-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Навоийликлар вингери Ислом Кенжабоев 54-дақиқада пенальтини ноаниқ амалга оширди. Пойтахтликлар футболчиси Хуршид Ғиёсов эса, 11 метрлик жарима зарбасини аниқ ижро этиб, 90+7-дақиқада жамоасига ғалаба келтирди.
Шундан қилиб, очколари сонини 39 тага етказиб олган "қалдирғочлар" 5-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди. 31 очко жамғарган Актамов шогирдлари 9-поғонада қоладиган бўлди.
Премьер-лига
vs
Мидлсбро выиграл после полного времени.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ