
Бундеслига ўтиш ўйинида пойтахт клубига омад кулиб боқди
- 24-май 2022, 10:37
- 0
- Футбол
Кеча Бундеслига ўтиш ўйини доирасида "Гамбург" - "Герта" учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Голларга Боята ҳамда Платтенхардт муаллифлик қилди. Мезбонларга бу баҳсда гол уриш насиб этмади.
Шу тариқа, дастлабки беллашувда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган Берлин клуби жавоб ўйинидаги ишончли ғалабаси эвазига Бундеслигада қолиш масаласини ҳал этди. "Гамбург" яна қуйи дивизионда қоладиган бўлди.
{game}3877132{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ