
Бентанкурга Англиянинг икки клуби қизиқмоқда
- 12-декабр 2022, 22:55
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
“Тоттенхэм” футболчиси Родриго Бентанкурни “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” клублари кузатиб бормоқда, дея хабар бермоқда “Fichajes” нашри.
Уругвайлик ярим ҳимоячи Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача амал қилади. У ушбу мавсум барча чемпионатларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 5 гол ва 2 та ассист амалга оширди.
Манбанинг таъкидлашича, ушбу трансфер тахминан 40 миллион еврога тушади. 2021 йилда футболчи учун “Тоттенхэм” 19 миллион евро сарфлаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ