"Барса" ўйинчисини сотмоқчи, "Челси" асосий даъвогар
- 7-апрел, 13:24
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Барселона" қанот ҳимоячиси Жюль Кунде ёзги трансферлар ойнасида Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда "Topskills Sports UK" хабар берди.
Манба маълумотига кўра, каталонияликлар француз футболчисини ёзда сотишга қарор қилган. Унга асосий даъвогар сифатида Лондоннинг "Челси" клуби кўрилмоқда. "Аристократлар" ушбу трансферни амалга ошириш учун бор кучини ишга солмоқчи.
Шу билан бирга, Англиянинг бошқа клублари ҳам вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Жорий мавсумда Кунде барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.
Transfermarkt маълумотига кўра, 27 ёшли ҳимоячининг бозор баҳоси 65 миллион еврони ташкил қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ