Балотеллига Бразилия клубидан таклиф бор, аммо у Европада қолмоқчи

Балотеллига Бразилия клубидан таклиф бор, аммо у Европада қолмоқчи

  • 20-ноябр 2020, 10:22
  • 0
  • Футбол

Бразилиянинг “Васко да Гама” клуби италиялик ҳужумчи Марио Балотеллини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, Рио-де-Жанейро шаҳри жамоаси 30 ёшли футболчига 2 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Балотелли эса музокараларни январдан кейин бошламоқчи. Боиси, у ҳамон Европа клубларидан таклиф тушишини кутмоқда.

Марио айни дамда эркин агент ҳисобланади. Унинг сўнгги жамоаси “Брешия” клуби бўлган эди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ