Асадхўжа Мўйдинхўжаев супер камбэк амалга оширди!
- 11-декабр 2025, 18:57
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг чорак финалида 9 нафар боксчимиз рингга кўтарилиши режалаштирилган эди.
-67 кг вазнда ҳамюртимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва молдовалик Алехандру Парасчив қарама-қаршилиги якунланди.
Мўйдинхўжаев 1-раундда нокдаун ҳолатига тушиб қолганига қарамай, кейинги раундларда рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмади - 5:0.
Эслатиб ўтамиз, яна бир юртдошимиз Арман Маханов ва арманистонлик Давит Чалоян жанги кутяпти.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ