"Арсенал" ўз сафига "Ювентус" тўпурарини қўшиб олмоқчи

"Арсенал" ўз сафига "Ювентус" тўпурарини қўшиб олмоқчи

  • 20-октябр 2024, 23:56
  • 0
  • Футбол

Туриннинг "Ювентус" клуби марказий ҳужумчиси Душан Влахович фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 24 ёшли сербиялик тўпурарнинг хизматларига Лондоннинг "Арсенал" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. "Канонирлар" раҳбарияти узоқ вақтдан бери жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш устида ишлашмоқда ва айнан Влахович бу борада уларга муносиб номзод бўлиши мумкин. Сербиялик футболчининг айни дамдаги трансфер қиймати 65 миллион еврога баҳоланмоқда.

Душан жорий мавсум "Ювентус" сафида А Серияда 8 та ўйинда майдонга тушди ва рақиб дарвозасига 5 та гол урди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ