«Арсенал» «Бавария» ҳимоячисини сотиб олмоқчи
- 15-октябр, 14:50
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
«Арсенал» қишки трансфер ойнасида янги марказий ҳимоячи олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея хабар тарқатди Teamtalk нашри.
Лондон клуби скаутлари диққат марказида ҳозирда «Бавария» сафида тўп сураётган Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Ким Мин Жэ турибди. Футболчига бўлган қизиқишни пойтахтнинг яна бир жамоаси – «Тоттенхэм» ҳам намоён этмоқда.
29 ёшли ҳимоячи қиймати Transfermarkt портали томонидан 20 миллион евро атрофида баҳоланган. Ким Мин Жэнинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсум Германия Бундеслигасида тажрибали марказий ҳимоячи учта учрашувда майдонга тушди ва бир марта огоҳлантирув олиб, сариқ карточкага мукофотланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ