Араб кубоги. Марокаш қўшимча бўлимларда Иорданияни мағлуб этиб, чемпионликка эришди

Араб кубоги. Марокаш қўшимча бўлимларда Иорданияни мағлуб этиб, чемпионликка эришди

Араб кубогининг финал босқичидан ўрин олган Иордания - Марокаш клублари иштирокидаги тўқнашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Қўшимча бўлимларда киритилган гол эвазига Марокаш терма жамоаси Иорданияни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. 
 
Дастлаб, тўқнашувнинг 4-дақиқасида Таннан майдон марказидан супер гол уриб, ўйиндаги ҳисобни очган эди. 48 ва 68-дақиқаларда эса Олван дубль муаллифи бўлиб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. 87-дақиқага келиб, Ҳамдалла орадаги фарқни йўққа чиқазди (2:2). Ўйиннинг асосий вақти дуранг билан тугагани боис, жамоалар қўшимча бўлимларга йўл олишди. 100-дақиқада Ҳамдалла Марокашнинг 3-голига муаллифлик қилди ва жамоасига ғалабани тақдим этди. 
 
Бу орқали, Марокаш Араб кубоги соҳибига айланди.

Арабский Кубок
ИорданияИордания
vs
18/12/2025, 21:00
МароккоМарокко

 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ