АПЛ тўпурари учун трансфер бозорида кураш авжида
- 14-феврал, 17:10
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
АПЛнинг тўпурарлар пойгасида 2-ўринда кетаётган "Брентфорд" ҳужумчиси Игор Тиаго учун трансфер бозорида кураш авжига чиққан. Бу ҳақда "ТЕАМtalk" нашри хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, 24 ёшли форварднинг хизматларига ҳозирда "Бавария", "Челси" ва "Манчестер Сити" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Маълум бўлишича, ҳужумчи яқинда "асаларилар" билан амалдаги шартномасини 2031 йилнинг ёзигача узайтирган.
Тиагонинг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 35 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Игор жорий мавсум инглиз клуби сафида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол киритди ва 1 та голли узатма амалга оширишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ