​“Манчестер Юнайтед” уч юлдузини сотувга қўйди

  • 09 Dec 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти қишки трансферлар вақтида ярим ҳимоячи Каземиро, Ҳимоячи Рафаэль Варан ва ҳужумкор футболчи Жейдон Санчони сотиб юборадиган бўлди.

Бош мураббий Эрик тен Хаг ҳозир катта босим остида ишлаяпти ва тез орада жамоани қайта шакллантиришни режалаштирмоқда.

Юқорида номи келтирилган футболчилар энг катта маош олаётганлар рўйхатида туради. Шунга қарамай, улар жамоага кутилган фойдани келтираётгани йўқ.

Манчестерликлар ўтган ёзда уч нафар ўйинчи – дарвозабон Андре Онана, ҳужумкор футболчи Мэйсон Маунт ва форвард Расмус Хёйлунн трансферига 170 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлаб юборди.

Comments

You must be logged in to commet!