Файзуллаев ўтиши мумкин бўлган 30 дан ортиқ клуб бор эди...

  • 20 Sep 07:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқишига катта ҳисса қўшган уч нафар футболчи – Абдуқодир Ҳусанов, Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев фаолияти 2025 йилда жиддий ўзгаришларга юз тутди.

Tecno

Ёш ҳимоячи Ҳусановнинг йил бошида Франциянинг “Ланс” клубидан “Манчестер Сити”га ўтгани нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жаҳон футболида йилнинг энг шов-шувли трансферларидан бири бўлди. Айниқса, АПЛнинг сўнгги йиллардаги энг қудратли клуби ўзбек футболчиси учун 40 миллион евро тўлагани ҳамманинг эътиборини Абдуқодирга қаратди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган Элдор Шомуродовнинг “топ-5” чемпионатлар қаторига кирувчи А Серияни тарк этганини ҳам кутилмаган трансфер сифатида қабул қилиш мумкин. 30 ёшли форвард Туркияга кўчиб ўтишга розилик берди.  “Истанбул Башакшеҳир” Шомуродовни кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олди ва бу муддат учун римликларга 3 миллион евро тўлади.

Ниҳоят, охирги икки йилда номи Германия, Испания, Англия, Франция ва Италия клублари билан боғланган Аббосбек Файзуллаев ҳам Европа футболи сари жиддий қадам ташлади. Бироқ ҳужумкор футболчимизнинг борар манзили “топ-5” лигалар эмас, балки ўша чемпионатлар порлаган ўйинчиларни ўзига чорлаётган Туркия Суперлигаси бўлди.

“Истанбул Башакшеҳир” ўзбек футболчиси учун ЦСКАга 7,5 миллион евро тўлади. Бу клуб тарихидаги энг қиммат трансфер бўлди.

Россияда ёзги трансфер бозоридаги вазиятни таҳлил қилган ProSports Management компанияси раҳбари Герман Ткаченко Аббосбек Файзуллаевнинг трансферига муносабат билдириб ўтди. Таъкидлаш жоизки, бу машҳур агент бир неча ўзбек футболчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқда.

- Бу гал ҳам футбол оламида Россияга бўлган муносабатнинг тизимли тарзда ўзгаргани кузатилгани йўқ. Англия, Германия, Нидерландия каби мамлакатларга трансферлар ёпиқлигича қолди. Россиядаги футболчиларнинг топ-лигалар клублари билан алоқа ўрнатиши учун геосиёсат ягона сабаб эмас, лекин бу вазиятни оғирлаштираётган энг катта омиллардан биридир.

Буни Аббосбек Файзуллаевнинг ЦСКАдан “Истанбул Башакшеҳир”га ўтиши мисолида ҳам кўрдик. Россия клублари билан савдони амалга ошириш жуда оғир: ишлаб турган механизмларни тўғри йўналтириш, айниқса, пул ўтказиш учун жуда қийин ва ҳафталаб вақт олиши мумкин. Хусусаню ЦСКА ҳам санкциялар туфайли энг қийин вазиятга тушиб қолган клублардан бири.

Аслида биз Файзуллаевни олишга қурби етадиган ва Аббос ўтишга тайёр бўлган кўплаб клублар билан гаплашганмиз ва учрашганмиз ҳам. Рўйхатимиздаги бу клубларнинг сони ўттиздан ориқ эди. Хусусан, “Бенфика” ҳам бу трансферни амалгат оширишнинг имкони йўқлигини айтди.

Балки улар Аббос ўзбек эканининг фарқига бормагандир, таркибида украиналик ўйинчилар борлиги учун бу трансферга қўл уришмагандир. Ёки улар Россия клублари билан ҳамкорлик қилишга тақиқ борлигини дарров тушуниб етишган, - деди Герман Ткаченко.

Айтиш жоизки, футбол экспертлари аввалдан Россия клубларидан тўғридан тўғри Европанинг топ-лигаларига ўтиш қийинлигини, шу боис, Файзуллаев учун Туркия чемпионати трамплин вазифасини ўтаб бериши мумкинлигини таъкдлаб келади.

Ҳозир эса, Аббоснинг олдида “Истанбул Башакшеҳир”нинг янги бош мураббийи Нури Шахиннинг эътиборини қозониш, жамоа асосий таркибидан жой олиш, ёрқин ўйинлари билан Европа клублари назарига тушиш каби долзарб вазифалар турибди.

Ҳусанов “Манчестер Сити”ни ўзгартириб юборди...

Ҳусанов клуб афсонаси ўрнини эгаллади!

Ҳусановнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?
Ҳусанов фаолиятида бунақаси биринчи бор юз берди!

Ҳусанов фаолиятида бунақаси биринчи бор юз берди!

Гвардиола Ҳусанов келажагига ойдинлик киритди: Бу узоқ давом этмайди!

Comments

You must be logged in to commet!