Хаби Алонсо "Реал"даги илк кунлари ҳақида гапирди

CHERY AUTO

Янги мавсумдан бошлаб "Реал Мадрид"ни бошқараётган испаниялик мутахассис Хаби Алонсо клубдаги дастлабки кунлари ҳақида гапирди:

Tecno

"Илк кунлар жуда ижобий ўтди. Мен жамоа футболчилари билан аста-секин танишяпман, керакли алоқаларни ўрнатяпман. Вақтимиз жуда кам — Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати тез орада бошланади. Танишиш учун жуда тезкор ишлашга тўғри келяпти" — дея Алонсонинг сўзларини келтиради "Madrid Universal".

Эслатиб ўтамиз, КЧМ-2025 гуруҳ босқичида "қироллик клуби" қуйидаги клубларга қарши баҳс олиб боради:

"Ред Булл Зальцбург" (Австрия)

"Пачука" (Мексика)

"Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!