Туркия клуби Шомуродовдан сўнг Файзуллаевга ҳам расмий таклиф юборди

CHERY AUTO

Журналист Эртан Сюзгюннинг хабар беришича, Москванинг ЦСКА клуби футболчиси ва Ўзбекистон миллий терма жамоамиз аъзоси ҳисобланган Аббосбек Файзуллаев Туркия Суперлигасида фаолиятини давом эттириши мумкин. 
 
Манбага кўра, "Истанбул Башакшеҳир" ҳамюртимиз учун расман трансфер таклифи йўллаган. Бироқ, трансфер суммаси бўйича маълумотлар берилмади. Бир неча дақиқа олдин журналист ва инсайдер ҳисобланган Яғиз Сабунчуоғлу ўзининг Х (твиттер) тармоғида терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродовга ҳам "Истанбул Башакшеҳир" клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ва музокаралар давом этаётгани ҳақида маълум қилган эди. 
 
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли вингеримиз ўтган мавсум 39 та беллашувда иштирок этиб, 3 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt порталидаги нархи эса 8 миллион еврони ташкил этмоқда. Бундан ташқари, Англия Премьер-лигасининг "Вулверхэмптон" клуби бош мураббийи янги мавсум учун ўз режаларига Аббосбекни ҳам қўшгани айтилмоқда.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!