Рубен Аморим: "Мен ўз ўрнимни биламан"

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим клуб эгаси Жим Рэтклифф билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Биз телефонда гаплашамиз, у менга хабарлар ёзади, гифлар юборади, мен ҳазил қила оламан. Жим билан ишлаш осон. Агар сен ўз ишингни билсанг ва ҳар қандай қарорингни тушунтира олсанг, ҳаммаси жойида бўлади.

Мен унинг клуб эгаси эканини биламан, ўз ўрнимни ҳам биламан. Лекин айтадиган гапим бўлса, буни очиқ айтаман. Менимча, у бундай очиқликни жуда хуш кўради", — деди Аморим BBC нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, янги мавсумнинг 1-турида "қизил иблислар" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилади. Ушбу учрашув 17 август, якшанба куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!