Расман! Италияда футбол учрашувлари тўхтатилди

  • 8 март, 2020, 01:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

3 апрелга қадар Италиядаги футбол учрашувлари бекор қилинди. Бу ҳақда италиялик журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилди.

Бунга Италия миллий олимпия қўмитасининг мамлакатда COVID-19 вируси (коронавирус) тарқалиши туфайли қабул қилган қарори сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Италия айни дамда коронавирус энг кўп тарқалган дунёдаги 3-давлат бўлиб турибди. Ҳозирда мамлакатда 7500 дан ортиқ инсон ушбу вирусни юқтириб олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!