Шомуродовга экспертлар неччи балл қўйди?

CHERY AUTO

Италия чемпионатида бир неча клублар ўртасида Европа Чемпионлар лигасининг сўнгги йўлланмаси учун кураш охирги тургача давом этадиган бўлди.

Бу имкониятга даъвогарлик қилаётган жамоалар орасидан “Ювентус” ва “Рома” 37-турда  қимматли ғалабага эришди, “Лацио” эса, чемпионлик учун курашаётган “Интер” майдонидан дуранг билан қайтди.

Турнинг кескин ва муросасиз курашларга бой ўйини Римдаги “Олимпико” стадионида бўлди. Бу баҳс “Рома” бош мураббийи Клаудио Раньери учун мураббийлик фаолиятида Римдаги сўнгги учрашув сифатида тарихда қолди.

Аҳамияти ўта юқори бўлган тўқнашувда “бўрилар” кучли жамоалардан бири – “Милан” футболчиларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида бешинчи ўринга чиқиб олди.

Элдор Шомуродов ушбу баҳсда бошланғич таркибда майдонга тушди ва 84 дақиқа ўйнади. Италия футболини ёритиб келаётган нуфузли манбалар экспертлари фаол ҳаракат қилган легионеримизнинг ўйинини қуйидагича баҳолади.

VOCEGIALLOROSSA.IT:

Шомуродов 6 балл:

Тинимсиз ҳаракат, катта босим, рақиб ишга солган тирсаклар. Курашнинг ҳамма усули бўлди. Ачинарлиси, Элдор Шомуродов Брайан Кристанте ташкил қилган қарши ҳужумни гол билан якунлаш имкониятдан фойдалана олмади.

CALCIOMERCATO.COM:

Шомуродов 6 балл:

Элдор беллашувни бироз суст бошлади. Бироқ вақт ўтиши билан, айниқса, баҳснинг иккинчи ярмида кучли ўйин кўрсатди.

SIAMOLAROMA.IT:

Шомуродов 6 балл:

Элдор жуда кўп югурди, тинимсиз курашди, бироқ ўзининг асосий вазифаси – гол уришни сифатига эришиш учун унга жарима майдончаси ичида қатъий ҳаракатлар камлик қилди. Лекин мухлислар Шомуродовни олқишлар билан кузатиб қўйди.

ROMAFOREVER.IT:

 Шомуродова 6 балл:

Одатдагидек, унинг жамоа манфаати учун меҳнати юқори даражада бўлди. Бироқ гол уриб, масалани ҳал қилиш имкониятидан фойдалана олмади.

Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродов жорий мавсумни захира ўйинчиси сифатида бошлаган эди. Бироқ жамоани Клаудио Раньери қабул қилиб олганидан кейин 29 ёшли ҳужумчимиз чемпионатнинг энг муҳим палласида “Рома”даги асосий фигуралардан бирига айланди.

Шомуродов ҳар бир учрашувда ўз ҳаракатлари билан  жамоавий ўйинга катта таъсир ўтказиб келаётгани боис, мухлису мутахассислар эътирофи ва эҳтиромини қозонди.

Энди “Рома” чемпионатдаги охирги учрашувини 25 май куни Туринда – “Торино” майдонида ўтказади. Римликлар Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган тўртинчи ўринни эгаллаши учун ўзлари сафарда ғалаба қозониб, “Ювентус”нинг “Венеция” майдонида очко йўқотишини кутиши керак.

Ҳусановнинг дўсти “қўрқоқлиги” учун кескин танқидга учради!

Машҳур легионеримиз 9-клубидан ҳам кетди!

Шомуродовни Чемпионлар лигасида кўрамизми?

Бу юлдуз келса, Ҳусановга “Сити”да аниқ “нон” қолмайди!

Раньери ва Шомуродов А Серияни даҳшатга солмоқда

Шомуродов “Рома”нинг “топ-5”даги тарихий рекордини таъминлаб берди!

Ҳусанов жамоасига яхши хабарлар кела бошлади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!