А Серия. "Рома" муҳим учрашувда "Милан"ни ишончли ҳисобда енгди. Элдор Шомуродов эса 84 дақиқа ҳаракат қилди

CHERY AUTO

Италия А Сериясининг 37-туридан ўрин олган "Рома" - "Милан" учрашуви ўз ниҳоясига етди. 
 
Клаудио Раньери бошчилигидаги "Рома" Консейсаунинг "Милан"ини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 
 
Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Манчини томонидан ҳисоб очилди. 39-дақиқага келиб эса ёзда жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Жаоу Феликс ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида Паредес жарима зарбасидан ажойиб зарба йўллаб жамоасини олдинга олиб чиқди. Беллашувнинг 87-дақиқасида эса Кристанте орадаги фарқни 2 тага етказиб, муҳим ғалабани таъминлади. 
 
Эслатиб ўтамиз, "Рома" ушбу ғалаба орқали 4-ўриндаги "Ювентус"дан 1 очко ортда қолмоқда. Сўнгги турда жамоа "Торино" билан куч синашади.

  • Италия - Серия А
  • Жорий мавсум

Рома

  • Gianluca Mancini 3'
  • Bryan Cristante 87'
  • Leandro Paredes 58'
Тугади
3 : 1

18.05.2025 23:45

Милан

  • João Félix 39'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!