
Шомуродов "Милан"га қарши муҳим учрашувда қандай кўрсаткичлар қайд этди?
Хабарингиз бор, Италия А Сериясининг 37-туридан ўрин олган баҳсда "Рома" "Милан" билан тўқнаш келиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу беллашувни миллий терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов дастлабки дақиқаларданоқ майдонга тушиб, 84 дақиқа ҳаракат қилди.
Ҳамюртимизнинг бўлиб ўтган учрашувда қайд этган статистикаси билан батафсил танишинг:
Дақиқа - 84
Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар - 0
Дриблинг уринишлари – 1/3
Тўпга тегинишлар сони - 17
Узатмалар аниқлиги - 6/8 (75%)
Кескин узатмалар - 1
Узоқ масофага узатмалар – 1/1 (100%)
Яккакурашлар – 1/1
Қоида бузарликлари – 0
Унга нисбатан қоида бузилиши – 2
Тўпни тортиб олиш – 2
ХГ - 0.01
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда римликлар 66 очко билан 5-ўринда бормоқда. Туринликлар эса 1 очко кўп тўплаган ҳолда, кучли тўртликни якунлаб турибди. "Рома" сўнгги турда "Торино" билан куч синашса, "Ювентус" "Венеция"га қарши майдонга тушади.
Фикрлар