Миржалол Қосимов: "ОКМК бир очко ишладими ёки икки очко йўқотдими? Биринчи ўринга чиқиб олдик!"

CHERY AUTO

Суперлиганинг 10-турини якунлаб берган ОКМК – “Нефтчи” баҳсида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Беллашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Биз учун ҳам, “Нефтчи” жамоаси учун ҳам муҳим ўйин эди. Иккита яхши жамоа учрашди. “Нефтчи”ни салоҳиятини биламиз. Малакали футболчилар йиғилишган. Қизиқарли ўйин бўлишини билгандик. Охир-оқибат муросасиз дуранг натижа бўлди. Футбол шуниси билан қизиқ: ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Ҳозир ечиниш хонасида айтдим, дарвозабон қутқармаса қийин. Уни ҳам айбламоқчи эмасман. Лекин ўзимизни хатолар туфайли бўлди. Биринчисида Азиз ўртада тўпни йўқотмаслиги керак эди. Ўйин кўрсатиб тургандики, “Нефтчи” иккинчи рақамда ўйнаб, қарши ҳужумларда бизни жазоламоқчи эди. Буни уддалашди. Ўзимиз имконият яратиб бердик. Энди кейинги учрашувларга тайёргарлик кўриш керак.

- Ўзингиз ҳам таъкидлаб ўтдингиз, тан олиш керак, дарвозабон хато қилди. Чемпионлик учун курашаётган ОКМКда иккинчи дарвозабон бўйича муаммо борлиги кўриниб қолди. Илёсов йўқ. Аввалги баҳсда ҳам дарвозабон захирага олинганди, бугун ҳам шундай бўлди. Нима деб ўйлайсиз, иккинчи даврада янги дарвозабон олинадими?

- Бизни пайтда иккинчи дарвозабон 30 ёш бўларди. Асосий таркибга туша олмасди. Ҳозир эса талабингларга биноан ёшларга имконият беряпмиз. Барқарорлик йўқ. Қаердадир ўзингларни ҳам айбинглар бор. Ҳаёт қизиқда, айтишинглар мумкин, сизларни пайт бошқа эди, деб. Лекин футбол ўша-ку! Айбсиз Парвардигор. Шунинг учун ҳам биттасига – дарвозабонга айб қўйиш нотўғри. Ҳужум бошланишидан кимдир хато қилди, тўғрими?

- Барибир дарвозабонни хатоси бўлди.

- Бу сизларни фикринглар. Мен қўшилмайман. Айтяпман-ку, ўртада Азизни хатоси бўлди. Унгача қанча масофа босиб ўтилди? Ҳа, дарвозабон қутқариш керак. Нафақат дарвозабон, бунга ҳамма масъул бўлиши керак. Барибир ёш бўлганидан кейин кўп хато қилади. Тажриба олиши учун йиллар керак. Ана ўшанда хулоса чиқариб, хатолар устида ишлайди. Олдин айтганимдек, биз пайтда 30 ёшда иккинчи дарвозабон бўлиб ўтирарди. Вундеркинг жуда ҳам кам. Масалан, Акинфеев ЦСКАда ўйнаяпти. Бундайлар кам бўлади.   

- Захирадан майдонга тушган дарвозабонни ўйини сизда қандай таассурот уйғотди?

- Ҳеч нима дея олмайман. Ёш бола тобланади.

- Кучли рақибга қарши ўйинидан кўнглингиз тўлдими?

- Бундай имкон ҳам беришгани йўқ. Бир вазиятда тўп устунга тегди. Кейин қанотдан узатилган тўпни эгаллаб олди. Бундай пайтда хулоса бериб бўлмайди. У ишлаш керак. Ўз устида ишлашга кучли мотивация бериляпти. Кутмаган ҳолатда, олдимда уйқусираб ўтирганди. Футболчи яшаши керак. Захирадагилар ҳам майдонда ўйнаётганлар билан ҳамнафас бўлиши керак.

- Бош мураббий сифатида легионерларингиздан кўнглингиз тўляптими? Иккитаси захирада қолди, иккитаси 20 таликка ҳам киритилмади...

 - Кўнглим тўлмаяпти. Ҳозир биттасига ҳам дакки бериб чиқдим. У ҳам захира ўриндиғида ўтирибди-да, дам олиб. Ҳозир мен бекорга гапирмадим, ҳамма ҳамнафас бўлиши керак. Одамни ўзида бўлиши лозим. Охирида эса мураббий айбдор бўлади.

- Охирги 5 та ўйиндан бери “Нефтчи”ни мағлуб эта олмаяпсизлар...

- Бу ҳаёт. Сизлар учун статистика. Биз учун бу тажриба.

- Бугунги ўйиндан келиб чиқиб айтсак, ОКМК бир очко ишладими ёки икки очко йўқотдими?

- Бизми? Биринчи ўринга чиқиб олдик!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!