84 дақиқа ҳаракат қилган Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

CHERY AUTO

А Сериянинг навбатдаги туридан ўрин олган баҳсда Клаудио Раньери бошчилигидаги "Рома" "Милан" билан куч синашиб, ишончли 3:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда эса ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 84 дақиқа ҳаракат қилди.
  
Миллий терма жамоамиз сардорининг ушбу ўйиндаги ҳаракатларини кўплаб машҳур сайтлар турлича баҳолашди. 
  
Fotmob вакилимизни 7.0 баллга лойиқ кўрган бўлса, Sofascore портали Шомуродовга 6.7 балл қўйди. Бундан ташқари, яна бир машҳур нашрлардан бири ҳисобланган Flashscore сайти эса ҳамуртимизга 6.6 балл берди. 
 
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда римликлар 1 очко фарқи билан 4-ўриндаги "Ювентус"дан ортда қолмоқда. "Рома" сўнгги турда "Торино" билан куч синашса, "Ювентус" "Венетсия"га қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!