"Пахтакор"ни яна бир легионер тарк этади. Унга Суперлига клубидан ҳам таклиф бор

CHERY AUTO

"Пахтакор"нинг украиналик ҳимоячиси Алексей Ларин тез орада пойтахт клубини тарк этиши кутилмоқда. 

Айни вақтда "шерлар" ўз футболчиси билан хайрлашиш истагида ва Алексей ўзига янги жамоа қидирмоқда. Таркибидаги легионерлар сони 5 тага етгани туфайли "Пахтакор" уни сотишга мажбур бўляпти. 

Ларинга "Нефтчи"дан таклиф бор, аммо икки клуб ҳали трансфер суммасини келиша олмаган. Манфаатли таклифлар бўлмаган тақдирда, икки томон ўзаро келишган ҳолда, шартномани бекор қилиши ҳам мумкин. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!