Биринчи давранинг сўнгги ўйини, ёхуд яна кимдирларнинг сўнгги ўйини ҳақида!

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бугун Суперлигада биринчи давра якунланади. 15-турни бугун Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида боладиган "Нефтчи"- "Хоразм" баҳси тугатиб беради.

Tecno

Ўйин атрофи ва мураббий тақдири

Бу иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим баҳс ҳисобланади. Айниқса, фарғоналиклар бу беллашувдаги ғалаба эвазига даврани 2-погонада якунлаш имконига ҳам эгалар. Убу деяпмизку, агар "Нефтчи" бугун ютадиган бўлса,  "қулоқлари қизариб кетган" Виталий Левченко жамоаси билан даврани яхши ўтказдик, деб айтиши мумкин. Чунки мавсум олдидан чемпионлик мақсади қўйилган клуб  бугунги ғалаба эвазига пешқадамдан 3 очколик фарқ билан ортда қолади, холос. Аксинча бўлган тақдирда, бу мураббийнинг клубдаги охирги баҳсига айланиш эҳтимоли катта.

"Хоразм" учун ҳам муҳим учрашув

"Хоразм" эса бугунги ижобий натижа сабаб даврани 10 ликда якунлаши мумкин. Салбий натижа эса клубни 13 поғонада қолдиради. Про лигадан қўшимча квота эвазига Олий лигага чиққан жамоа учун биринчи даврани 10-ўринда тугатиш нормал натижа саналади. Ана шу нормал натижани қайд этиш учун ҳам, хоразмликлар бор кучлари билан ғалабага интиладилар.

Статистика 

 Ўзаро 16 ўйин ўтказилган. "Нефчи"да 12 ғалаба , 1 ғалаба "Хоразм"да 3 та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 54-11 Фарғона клуби фойдасига. Водийдаги охирги 5 баҳсда фақат " Нефтчи" ютуққа эришган. Тўплар нисбати ҳам қўрқинчли даражада : 15-0.

Майдонга кирамиз.

"Нефтчи"га ўйинда ҳам, натижаларда ҳам барқарорлик етишмаяпти. Левченко шогирдлари бугун ютган тақдирда, 2-ўринга чиқиб олиши мумкин. Лекин, жамоада кетма-кет 3-4 ўйинлик галабали серия топа олмаймиз. Худди шундай, услуб ва тактикада ҳам турли ўзгаришлар кўпайиб кетмоқда. Шу сабабли, биз ҳалигача "Нефтчи" қандай услубда ўйнашини билиб олганимиз йўқ. Мураббий ҳам тактикаларни ўзгартириш орқали нимадир қилишга уринмоқда. Мавсум аввалида 3 талик ҳимояни қўллаган Виталий Левченко давра охирида ҳам шу тактикадан воз кечгани йўқ.

Ҳаким Фузайлов шогирдлари эса етакчиларга қарши анча муаммо туғдиришмоқда. Масалан, жамоа карвонбоши "Насаф"дан очко тортиб олганди. "Пахтакор" ва " Навбаҳор" клублари ҳам "Хоразм" билан баҳсларда анча қийналишганди. Фузайлов жамоада  ўткир қарши ҳужумларни яхши йўлга қўя олди. Шу орқали, жамоа  лидерларнинг "бош огриги"га айланди. 

Нуқта 

Қисқа қилиб айтганда, кечаги учрашувлардан кам бўлмаган баҳс гувоҳига айланишимизга умид қиламиз. "Хоразм" фаргоналикларни ҳам қийнаб қўйса керак. Лекин, "Нефтчи" мураббийи учун ўтган турда ғалаба қозонганди. Бу турда ҳам улардан мураббий албатта ғалабага умид қилади. Шундагина, жамоа устозининг мураббийлик "стажи" давом этиш имконияти бор.

Эслатиб отамиз, "Нефтчи" - "Хоразм" баҳси 20:00 да "Истиқлол" стадионида старт олади. Учрашувга МТРК водийдаги КТСлардан жўнатиш имконини топа олса, учрашув ФУТБОЛ ТВ  телеканалида намойиш этилади. Имкон топилмай қолиш мумкинлигини ҳам кўрдик. Агар шундай ҳолат кузатилган  тақдирда, телефонда бўлса ҳам беллашувни олиб беришларига умид қиламиз.

Яҳёхон Ғаниев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!