УЕФА "Реал"нинг апелляциясини рад этиб, 3 футболчисини жазолади!

CHERY AUTO

УЕФА расмий сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, "Реал Мадрид" клубининг 4 апрелда қабул қилинган қарорга қилган апелляцияси рад этилди. Шу тариқа, Килиан Мбаппе, Антонио Рюдигер ва Дани Себальосга нисбатан қўлланган жазолар ўз кучида қолди.

Tecno

Апрель ойида УЕФА мазкур футболчиларни Чемпионлар лигасидаги "Атлетико"га қарши ўйинда мухлисларни қўзғатиш ва номаъқул хулқ атвори учун айбдор деб топган эди.

Қарорга мувофиқ:

Антонио Рюдигер 40 минг евро жаримага тортилиши ва шартли равишда бир ўйинга дисквалификация қилиниши.

Килиан Мбаппе 30 минг евро жарима ҳамда шартли бир ўйинлик дисквалификация олиши.

Дани Себальос эса 20 минг евро миқдорида жарима тўлаши белгиланган.

Шу боис, УЕФА барча жазоларни ўз кучида қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!