Жота ва унинг укаси иштирокидаги ҳалокатнинг асосий сабаблари аниқланди

CHERY AUTO

Диогу Жота ва унинг иштирокидаги ҳалокатининг эҳтимолий сабаблари аниқланди.

"Ливерпуль" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ҳамда унинг Португалия иккинчи лигаси "Пенафиэл" сафида тўп тепган укаси Андре Силва пайшанба куни Испаниянинг Самора вилоятидаги йўлда юз берган автоҳалокатда ҳалок бўлди.

Tecno

"El Mundo" нашрининг хабар беришича, Самора йўл полицияси ҳалокатнинг энг эҳтимолий сабаблари, олдиндан тахмин қилинганидек, автомобиль ғилдираги билан боғлиқ муаммолар ва "тезликнинг сезиларли даражада оширилиши" эканлигини аниқлаган.

Ҳодиса жойида қолдирилган барча далиллар таҳлил қилинди. Ғилдираклардан бирининг асфальтдаги из чизиқлари - дастлабки хулосалар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

Тергов гуруҳи томонидан ўтказилган экспертиза рулда Диогу Жота бўлганини кўрсатмоқда. Ҳар икки йўловчининг шахси ва жойлашуви фақат уларнинг қариндошлари томонидан танилган буюмлар ёрдамида аниқланди, сабаби футболчиларнинг танаси ёнғин туфайли жиддий шикастланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!