Ана холос! Абдуқодир Ҳусанов АПЛнинг гранд клубига ўтиши мумкин

CHERY AUTO

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Манчестернинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. "Scout in Eurasia" нашрининг маълумотларига кўра, 20 ёшли футболчи "Манчестер Юнайтед" скаутлари диққат марказида турибди.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, МЮ Ҳусанов атрофидаги вазиятни яқиндан кузатмоқда. Жорий йил бошида "Сити"га ўтган ўзбекистонлик футболчи ҳозирча кўп ўйин амалиётига эга бўлмаяпти — сўнгги уч ой мобайнида фақат бир марта майдонга тушган.

Манчестерликлар яқинлашаётган трансфер ойнасининг ўзидаёқ уни ижарага олиш эҳтимоли бор.

Скаутлардан бири шундай деган: "Мен Ҳусановни биринчи бўлиб кашф қилганман — Марказий Осиё салоҳияти ҳақида юқори фикрдаман" - дея таъриф бериб ўтган. 

Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" — Англия футболи тарихидаги энг кўп совринни қўлга киритган жамоалардан бири ҳисобланади. Клуб 13 марта АПЛ, 13 марта Англия кубоги ва 3 марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olim
08/07/2025 21:13
Omadini bersin!