
Ўзбекистон - Қатар: Матнли трансляция
Айни дамда "ЖЧ-2026" саралашининг учинчи босқич 10-тур доирасидиги Ўзбекистон - Қатар баҳси бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90'
Ўйин якунига етди. ЎЗБЕКИСТОН 3:0 ҚАТАР
- 90+2'
ГОЛ! ГОЛ! ГОЛ! СЕРГЕЕВ МАЙДОНГА ТУШИШИ БИЛАН ГОЛ УРДИ
- 90'
Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди
- 86'
ГООООООООЛ
ЭЛДОР ШОМУРОДОВ ҲИСОБНИ 2:0 кўринишига келтирмоқда - 84'
Таркибимизда ўзгариш
Машарипов ва Хамробеков ўрнига беллашувни Бўриев ва Эркинов давом эттиради - 75'
Қатардан навбатдаги ўзгариш
Ҳомам Эл Амин ўрнига майдонга Исмаел Муҳаммад тушди - 72'
Ҳомам Эл Амин ҳам огоҳлантирилди
- 70'
Абдулраҳман Фаҳми Моустафа Акрам Афифнинг ўрнига майдонга тушди
- 67'
Бироз аввал майдонга тушган Мунтари сариқ карточка билан жазоланди
- 66'
Закариадан яна бир сейв. Рақиб посбони бугун ажойиб ўйин кўрсатмоқда
- 61'
Таркибимизда ўзгариш
Турғунбоев ўрнига баҳсни Искандеров давом эттиради - 57'
Рақибларда яна 2 та ўзгариш
Майдонни тарк этганлар: Амро Сураг, Аҳмед Ал Ганехи
Майдонга тушганлар: Муҳаммед Мунтари, Эдмилсон ЖР - 51'
Машариповнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ амалга оширилди
- 45'
Қатар таркибида ўзгариш.
6-рақамдаги Абдулазизи Ҳатем ўрнига майдонга 12-рақамда Мухаммад Ал Маннаи тушди - 45'
Иккинчи бўлим бошланди
- 45+5'
Баҳснинг дастлабки бўлими якунига етди. Танаффус
- 45+5'
Жамоамиз танаффусга 2:0 ҳисоби билан йўл олиши мумкин эди
Бўлим якунида Турғунбоевнинг хавфли зарбасини рақиб футболчиси қайтаришга муваффақ бўлди
- 45'
Баҳснинг биринчи бўлимига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди
- 45'
Рақиб дарвозабонидан яна бир сейв. Ушба зарба ҳам Шомуродов томонидан амалга оширилди
- 41'
Бассам Ал Рави ҳам сариқ карточка билан огоҳлантирилди
- 33'
Рақиб футболчиси Абдулазиз Хатем сариқ карточка билан жазоланди
- 31'
Рақиб дарвозабонидан сейв. Шомуродовнинг зарбаси Закариа томонидан қайтарилди
- 28'
Супергооооооооооол
Азизбек Турғунбоев супергол уриб жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда - 25'
Жамоамиз ўнг қанотдан ажойиб ҳужум ташкил этди. Аммо ушбу вазиятда Алижонов офсайдда қолиб кетди
- 23'
Жамоларнинг тўп билан назорати кўпинча марказда
- 16'
Элдор Шомуродов ҳужумда эди, бироқ оффсайдда қолиб кетди
- 15'
Дастлабки 15 дақиқадаги жамоаларнинг статистикаси билан танишинг
- 12'
Машарипов амалга оширган бўрчак тўпи Алиқуловга етиб борди, бироқ зарба бироз ноаниқ чиқди
- 11'
Файзуллаев рақиб футболчиларини доғда қолдирган ҳолда жарима зарбаси ичига кириб бораётган эди. Аммо рақиб футболчиси бу ҳавфни бартараф этиб, бурчак тўпига сабабчи бўлди
- 9'
Рақиб жамоадан хавфли ҳужум, бироқ Амро Сураг зарбани ноаниқ амалга оширди
- 2'
Рақиб футболчиси Ҳомам Эл-Амин қоида бузди
- 1'
Бош ҳакам Нинг Ма беллашувга старт берди!
Фикрлар