
Фазлиддин Эркинбоев ҳам ярим финалда!
Хабарингиз бор, айни кунларда Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
-75 кг да иштирок этаётган вакилимиз Фазлиддин Эркинбоев белгиялик Ҳамза Срири билан ўзаро кураш олиб борди. Тўлиқ 3 раунд давом этган баҳсда Эркинбоев очколар эвазига зафар қучди - 4:1.
Маълумот учун, бизни олдинда ҳамюртимиз Жаҳонгир Зокиров ва Омар Шиҳа (Норвегия) жанги кутиб турибди.
Фикрлар