
ЕЧЛ олдидан Ҳусанов ва 12 футболчи “хавф” остида!
Янги мавсум ҳам “Манчестер Сити” учун оғир келди. Хосеп Гвардиола жамоаси Ангдия Премьер-лигасининг учта учрашувидан иккитасида мағлубиятга учради.
“Шаҳарликлар”ни қисқа муддат – беш кун ичида учта ўта мураккаб ўйин кутиб турибди. Бу жамоа миллий чемпионатнинг тўртинчи турида 14 сентябрь куни ўз уйида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилади. Кейин 20 сентябрь куни ашаддий рақиб – “Арсенал” майдонига сафар қилади.
Орада эса, Хосеп Гвардиола шогирдлари Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи биринчи турида Италия чемпиони “Наполи” билан куч синашиши лозим. “Этихад” стадиони мезбонлик қиладиган бу ўйин 18 сентябрга белгиланган.
Бўлажак тўқнашувлар олдидан жамоада вазият ўта мураккаб. “Манчестер Сити”да худди ўтган йилги каби жароҳатлар эпидемияси авж олган.
Sports.uz портали “Манчестер Сити” фаолиятини ёритиб келаётган нуфузли манба – cityxtra.co.uk сайти экспертларининг жамоа ичидаги вазият ҳақида тарқатган маълумотларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
- Хосеп Гвардиола бир неча кун ичида бўладиган муҳим учрашувлар олдидан футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва жароҳатлари билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келди. “Манчестер Сити”нинг 13 нафар ўйинчиси “Манчестер Юнайтед”, “Наполи” ва “Арсенал”га қарши учрашувларни ўтказиб юбориш хавфи остида қолмоқда.
Сентябрь ойи Хосеп Гвардиола учун жуда кўп нарсани аниқлаб бериши лозим. Аммо жамоада жароҳатланганлар ва жисмоний ҳолати қониқарли бўлмаган ўйинчиларнинг кўплиги испаниялик мутахассиснинг таркиб танлашдаги имкониятини кескин чегаралаб қўйди.
“Манчестер Сити” ўтган йил бошида ҳам худди шундай вазиятга тўқнаш келганди. Ўшанда жамоа Кевин де Брюйне, Жон Стоунз, Оскар Бобб ва айниқса Родри каби муҳим ўйинчилар хизматидан мосуво бўлганди.
“Манчестер Сити”нинг саломатлигини тиклашга тўғри келган 13 нафар аъзосининг бугунги аҳволи қуйидагича:
Маркус Беттинелли: Бу дарвозабон мавсум бошидан бери таркибда йўқлигини изоҳ берилмаяпти. Лекин унинг йўқлиги билинмайди. Чунки биринчи рақам эгаси бўлишга асосий даъвогар бўлган Жанлуижи Доннарумма, Жеймс Траффорд ва Штефан Ортега бор.
Райан Айт-Нури: Жазоир терма жамоаси раҳбарияти “Тоттенхэм” билан учрашувда шикастланган ўйинчини йиғинга чақирмади. Райаннинг “Брайтон”га қарши учрашувдаги ҳаракатлари у ҳали жисмоний формасини тиклаб олиши кераклигини ошкор қилди.
Йошко Гвардиол: Тажрибали ҳимоячи машғулотларга қайтган, лекин Хорватия терма жамоаси йиғинига бормади. У бор эътиборини саломатлигини тиклаб, тезроқ сафга қайтишга қаратган.
Абдуқодир Ҳусанов: “Брайтон” билан бўлган учрашувда оёқ мушакларидан жароҳатланди. Тикланиш муддати икки ҳафта бўлгани учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғини бормади ва “CAFA Nations cup 2025” халқаро турниридаги ғалабасида иштирок эта олмади. Ҳусанов “Манчестер Юнайтед” билан бўладиган дербигача сафга қайтиши кутиляпти.
Рико Льюис: Иқтидорли ўйинчи жароҳати туфайли Англия ёшлар терма жамоаси йиғинидан воў кечишига тўғри келди. Бу ўйинчи Хосеп Гвардиола учун ҳам жиддий йўқотиш ҳисобланади.
Жон Стоунз: Халқаро танаффус вақтида мушакларида оғриқ пайдо бўлгани боис Англия терма жамоаси йиғинини эрта тарк этишга мажбур бўлди.
Райан Шерки: Франциялик ярим ҳимоячи август ойида сонидан олган жароҳатини тўлиқ даволатиш учун ҳали яна икки ойга яқин майдонга туша олмайди. Гвардиола ҳам Шерки октябрнинг охиригача машғулотларга қўшила олмаслигини тасдиқлади.
Фил Фоден: Жисмоний тайёргарлиги талабга жавоб бермагани туфайли “Брайтон”га қарши баҳсда майдонга тушмади. Жароҳатланганлар кўплигини инобатга олсак, у тезроқ формасини тиклаб олиши талаб этилади.
Матео Ковачич: Жарроҳлик амалиётидан кейин тикланиш жараёни ижобий кечмоқда. Лекин тўлиқ тузалиб, жамоага қўшилишига ҳали эрта.
Нико О’Рейли: Бу ўйинчи ҳам жароҳати сабабли Англия ёшлар терма жамоаси йиғинига бормади. Унинг сафдан чиққани “Сити” ярим ҳимоясидаги вариантларни камайтиради.
Кэлвин Филлипс: Тажрибали футболчи жарроҳлик амалиётидан кейин тикланиш жараёнини ўтамоқда. Саломатлигини тиклаб бўлганидан кейин ҳам Хосеп Гвардиола унга имконият бериши даргумон.
Савио: Жароҳатидан кейин машғулотларга қайтган. Муҳим учрашувларгача спорт формасини ҳам тиклаб олишга уриняпти.
Умар Мармуш: Миср ва Буркина-Фасо терма жамоалари ўйинида тўққизинчи дақиқадаёқ жароҳат олган ҳужумчи уйига қўлтиқтаёқда қайтди. Клуб Мармуш “Манчестер Юнайтед”га қарши майдонга тушмаслигини тасдиқлади. Қолгани чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан кейин маълум бўлади, - деб ёзди cityxtra.co.uk сайти.
Таъкидлаш жоизки, мураккаб аҳволда қолган “Манчестер Сити” Премьер-лигадаги асосий рақобатчилари ва Европа Чемпионлар лигасида кучли рақибга қарши туриши осон бўлмайди. Айни пайтда клуб тиббиёт хизмати ўйинчиларни оёққа турҳазиш мақсадида кучайтирилган тизимда ишлаяпти. Энди кўп нарса улар ўз вазифасини қандай уддалашига ҳам боғлиқ бўлади.
Умид фақат Ҳусановдан! “Сити” муаммолар гирдобида...
Ҳусанов – терма жамоада!
Ҳусанов Холандни “Реал”га кузатиб қўяди...
Мбаппе Ҳусановнинг жамоасини тилга олди
Гвардиола Ҳусанов ёрдамида Аморимга сюрприз тайёрлаяпти!
Холанд автобусга урилди
Ҳусановни танқид қилишди: “Ўйламай ўйнаяпти!”
Тезкор: Ҳусановнинг аҳволи бўйича маълумот чиқди!
Ҳусановда айб йўқ!
Фикрлар