
Эронда машмаша: "CAFA финалида "Истиқлол" футболчилари Остон Ўруновни синдиришга ўйнади(ми)?
8 сентябрь куни Тошкентдаги "Олимпия" стадионида "CAFA Nations Cup" финал учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги баҳсда вакилларимиз қўшимча бўлимларнинг охирги дақиқаларида ғалабани илиб кетди.
Мағлубиятдан сўнг эронлик таниқли шархловчи Маздак Мирзейи кечаги баҳс тўғрисида ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фикр билдирганди.
"Терма жамоамизнинг 13 йилдан сўнг Ўзбекистон терма жамоасига мағлуб бўлгани ҳақида тўхталмоқчи эмасман, мен фақат “Персеполис” футболчиси Остон Ўруновнинг 75 дақиқа ичида 19 марта қилган дриблингига эътиборимни қаратдим”- деб ёзган 54 ёшли спорт шархловчиси.
Бундан ташқари, ҳозир Теҳроннинг икки жамоаси "Персеполис" ва "Истиқлол" мухлислари ўртасида ҳам баҳс кетмоқда.
Эрон нашрларидан бирида қуйидагича хабар ёзилган:
"Эрон терма жамоаси ва "Истиқлол" футболчилари Ареф Агаси, Рўзбеҳ Шешми ва Рамин Ризоян Остон Ўрунов Эрон Про-лигасида ўйнай олмаслиги учун атайин унга нисбатан қўпол ўйнади.
Бироқ Ўрунов формада экани кўриниб турибди. Ҳатто Шомуродов тепган пенальтини ҳам Ўрунов ишлади", - дея ёзилган хабарда.
Фикрлар