Ўсмирлар ўртасида Осиё ўйинлари. Бокс баҳсларига қуръа ташланди

  • 22 октябрь, 19:24
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабар берганимиздек, 22-31 октябрь кунлари Баҳрайн давлатининг Манама шаҳри ўсмирлар ўртасида Осиё ўйинларига мезбонлик қилади.

Tecno

Бугун эса, мусобақанинг техник йиғилиши ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда терма жамоаларимиз мураббийлари Хулио Ли Эчаварриа, Темур Ахбаев, Сирожиддин Наимов, Бахтиёр Тўрабоев ва Элдор Ҳолматовлар иштирок этишди.

Қуръа натижаларига кўра боксичларимиз ўзининг дастлабки рақибларини билиб олишди.

Маълумот учун, Осиё ўйинларининг бокс баҳсларида 31 давлатдан 182 нафар боксчилар қатнашиши режалаштирилган. Улардан 118 таси йигитлар, қолган 64 таси бўлса қизлардан иборат. Мусобақани шаффоф ва адолатли баҳолаб бориш учун 19 нафар ҳакамлар таклиф этилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!