"Наполи"га "Верона" футболчиси керак

CHERY AUTO

"Наполи" қишги трансфер ойнаси якунлангунича "Брюгге" ярим ҳимоячиси Софьян Амрабатни жамоага олиб келиш истагида. Айни дамда футболчи "Верона" таркибида ижара асосида тўп сурмоқда.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашри журналисти Николо Шира ўзинининг твиттер саҳифасида ёзишича, неаполликлар ярим ҳимоячи трансфери учун 15 миллион евро беришга тайёр. Шунингдек, футболчига йилига 2,1 милллион евролик шартнома ҳам таклиф қилинади.

Маълумот ўрнида, 23 ёшли марокашлик футболчи А Сериянинг жорий мавсумида 18 та ўйинида майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!