
"Наполи" ва Политано ўртасидаги шахсий шартнома бандлари маълум бўлди
Интер ярим ҳимоячиси Маттео Политанонинг "Наполи"га трансфери яқин вақтлар ичида якунланиши мумкин.
Италиялик журналист Николо Скира хабарига кўра, яқин вақтлар ичида хавбек Неаполда тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда. "Наполи" ярим ҳимоячи билан 2024-йилгача шартнома имзолайди. Унга кўра, Политано йилига 2,2 миллион евро маош олади.
Олдинроқ, у "Наполи"га 25 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага берилаётгани хабар қилинган эди.
Фикрлар