"Манчестер Юнайтед" Уоткинс трансфери юзасидан музокаралар ўтказди

CHERY AUTO

МЮ "Астон Вилла" билан Олли Уоткинс трансфери бўйича янги музокаралар олиб борди.

Tecno

Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, "Манчестер Юнайтед" англиялик форвардни 60 миллион фунтга баҳолаган "Астон Вилла"нинг талабларини ошириб юборган деб ҳисобламоқда, аммо нарх пасайтирилган тақдирда баҳсларни давом эттиришга тайёр.

"Астон Вилла" ўз навбатида, Уоткинсга ўринбосар топмагунча футболчининг нархини туширишни режалаштирмаяпти. Номзодлардан бири "Челси" форварди Николас Жексон бўлиб, унга аввалроқ маълум бўлганидек, МЮ ҳам қизиқиш билдирган.

2024/25-йилги мавсумда Уоткинс АПЛда 38 та ўйинда 16 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!