"Манчестер Юнайтед" "Ноттингем Форест" юлдузига қизиқиш билдирмоқда

  • 22 октябрь, 15:05
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ноттингем Форест"нинг марказий ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда "Mirror Football" нашри.

Tecno

Манба берган хабарга кўра, "Брайтон" ярим ҳимоячиси Карлос Балеба трансферидан сўнг, "қизил иблислар" Андерсон учун курашга қўшилиши мумкин. "Манчестер Юнайтед"дан ташқари Эллиотга "Манчестер Сити" ва "Челси" каби жамоалар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

"Ўрмончилар” ҳозирда Англиянинг энг яхши иқтидорларидан бири ҳисобланган ўз футболчисини сақлаб қолишни истамоқда. Клуб унинг ҳозирги нархини 86 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда 22 ёшли Андерсон барча мусобақаларда ўнта ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!