Хаби Алонсо “эл-класико”да ғалабани ким таъминлаганини айтди

  • 27 октябрь, 06:16
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания чемпионатининг ўнинчи турида “Реал” ўз майдонида мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Барселона”ни қабул қилиб, кескин ва муросасиз курашлар остида ўтган учрашувда 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Мадридликларнинг голлари Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингем ҳисобига ёзилган бўлса, каталонияликлардан Фермин Лопес жавоб тўпини киритди.

“Реал” бош мураббий Хаби Алонсо “эл-класико”даги ғалабага қуйидагича изоҳ берди.

- Бу муҳим ғалаба бизнинг руҳиятимиз кўтариш учун жуда аҳамиятли ва бироз уни нишонлашга ҳақлимиз. Аммо олдинда қиладиган ишларимиз кўп.

Бу баҳсда биз янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Айниқса, “эл-класико”да ярим ҳимояда бўш ўйнаб бўлмаслигини билардик.

“Барселона”нинг юқори прессингини енгишда ярим ҳимоячилар жуда муҳим роль ўйнади. Улар майдон маркази ва ҳар икки қанот бўйлаб тўпни олдинги чизиққа етказиб беришни зўр уддалади, - деди Хаби Алонсо.

 “Эл-класико”дан кейин “Реал” очколари сонини 27 тага етказиб, мусобақа жадвалида пешқадамлик мавқеини мустаҳкамлаб олди. “Барселона” эса, энди мадридликлардан беш очкога ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!