“Манчестер Сити” юлдузи муҳим қарорга келди
“Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Фил Фоден ўтган мавсум ўйинида кузатилган инқироздан қутилиб, яна юқори савияда ўйнай бошлади.
Шу билан бирга 25 ёшли ўйинчи келажаги бўйича бир тўхтамга келди. Football Insider нашрининг маълум қилишича, Фоден тақдирини узоқ йиллар давомида “Манчестер Сити” билан боғлашга қарор қилган.
Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. Клубдагилар янги шартнома тайёрлаш ишларини бошлаб юборгани айтилмоқда.
Фил Фоден “Манчестер Сити” академиясининг энг иқтидорли тарбияланувчиларидан ҳисобланади. Жорий мавсумда у барча турнирларда саккизта учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига иккита гол урди ва жамоадошларига бир жуфт голли пас узатди.
Transfermarkt портали экспертлари Фил Фоденнинг трансфер суммасини 100 миллион еврога баҳоламоқда.



Фикрлар