"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар учун 100 миллиондан кўпроқ пул сарфлаши мумкин

  • 11 сентябрь, 21:20
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" таркибни кучайтириш мақсадида юқори савиядаги янги футболчиларга сармоя киритишга тайёр. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, мерсисайдликлар 33 ёшли вингер Муҳаммад Салоҳга узоқ муддатли ўринбосар сифатида кўрсатилаётган "Бавария"нинг 23 ёшли қанот ҳужумчиси Майкл Олисега қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидланишича, немис гранди Франция терма жамоаси футболчиси учун тахминан 87 миллион фунт стерлинг (100 миллион евро) талаб қилиши эҳтимоли юқори. Аммо Англия чемпионати клублари билан музокаралар фойдалироқ шартлар асосида олиб борилиши мумкинлиги ҳақида оғзаки келишув мавжуд.

Олисе 2024 йилнинг ёзида "Кристал Пэлас"дан немис грандига ўтди. Бу вақт ичида ҳужумчи барча мусобақаларда 59 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ва 23 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 100 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!