Левандовски бошқа суперклубга ўтишга кўнди
“Барселона”нинг кейинги йиллардаги тўпурари Роберт Левандовски ёзги трансферлар даврида фаолиятини бошқа клубда давом эттириши кутиляпти.
Каталонияликлар польшалик юлдуз билан ҳамкорликни узайтирмайди. 37 ёшли форвард олдида Европа, АҚШ ва Саудия Арабистони клубларидан бирини танлаш варианти бор.
Daily Star нашрининг ёзишича, Левандовски энг нуфузли лига – Англия чемпионатига йўл олиши эҳтимоли ошиб бормоқда. Манбага кўра, тажрибали футболчига “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим шахсан қизиқиш билдирмоқда.
Сўнгги маълумотларда Роберт “Олд Траффорд”га кўчиб ўтишга розилик берган.
Манчестерликлар анчадан бери рақиблар дарвозасига кўп гол урадиган барқарор ҳужумчи хизматига эҳтиёж сезмоқда. Аморим бунгача Германия ва Испанияда тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган Роберт Левандовски бу ишини “Манчестер Юнайтед”да ҳам давом эттира олишига ишонмоқда.



Фикрлар