Кроос: Фаолиятимни "Евро-2024"га қараб баҳоламайман

  • 14 Jun 19:37
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Тони Кроос Чемпионлар лигасидан сўнг "Евро-2024"да ҳам зафар қучишни истайди. 

"Бу клубдаги фаолиятимни якулашнинг ўзига хос усули. Бундан яхшироғини орзу қила олмасдим. Ўша кунда мухлисларнинг илиқлиги ва қўллаб-қувватлашини ҳис қилдим. 

Албатта, ёзда "Евро"да ғалаба қозониш карьерам учун мукаммал якун бўларди. Бироқ мен реалистман ва бу осон бўлмаслигини биламан. Бутун фаолиятимни мазкур турнир қандай ўтишига қараб баҳоламайман. 

Шу билан бирга, мухлисларимиз олдида ғалаба қозониш нақадар ўзгача бўлишини тушунаман. Бироқ бу амалга ошиши учун бирлашишимиз керак. Биз қадамма-қадам олға боришимиз керак",
- деди Кроос. 

 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!