"Интер" ҳужумчиси "Наполи"га ўтади

  • 22 январь, 2020, 22:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Интер" ҳужумчиси Маттео Политано тез орада "Наполи" футболчисига айланади. Бу ҳақда Sky Sport Italy мухбири Фабрицио Романо ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича неаполликлар 26 ёшли футболчининг трансфери масаласида “нерадзуррилар” билан келишувга эришишган. Унга кўра “Наполи” Политано учун миланликларга 25 млн евро тўлайди. Энди футболчи янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиши ва шартнома имзолаши қолди холос.

Маълумот учун, Маттео Политано жорий мавсум “Интер” сафида жами 15 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!